Электрон таълим ҳақида
Оммавий Оферта

Тошкент
Ушбу Электрон таълим ҳақида Оммавий Оферта (кейинги ўринларда - “Оферта”) қуйидагилар томонидан:
YaTT “ROZIQOVA BARNO LAZIZ QIZI” (кейинги ўринларда - “Компания”), ва
Жисмоний шахс (кейинги ўринларда - “Фойдаланувчи”)
қуйидаги мазмунда тузилган:

Преамбула:

1.1. Ушбу хужжат Компаниянинг расмий офертаси (оммавий офертаси) бўлиб Офертанинг асосий шартларини ўзига киритади.
1.2. 1.2. ЎзР Фуқаролик Кодексининг 369-Модда 2-қисмига кўра қуйидаги шартлар қабул қилинган холда, шундай қилиб офертани акцепт қилувчи юридик ёки жисмоний шахс Харидор бўлади (ЎзР Фуқаролик Кодексининг 370-Модда 4-қисмига кўра).
1.3. Хизматларни кўрсатиш фақатгина ушбу Оферта шартларига кўра амалга оширилади. Сайт ишлатиш билан, Фойдаланувчи ушбу Офертанинг шартларини қабул қилади.
Изоҳлар

“Сайт” алоҳида ёки биргаликда, Компания томонидан юритиладиган объектларни билдиради.

“Фойдаланувчи” ҳар қандай аъзо ва/ёки Сайтга ташриф этувчини билдиради.

“Хизмат” Компания Сайт орқали электрон таълим кўрсатишини билдиради.


“Таркиб” Сайт таркибида кўрсатилган ҳар қандай маълумотни билдиради, шу жумладан кўриш ва кўчириб олиш мумкин бўлга матнлар, графиклар, аудио ва видеоларни билдиради.

"Махфий маълумот" Фойдаланувчининг маълумотлари, шу жумладан, (чекловсиз) телефон рақами, манзили, ва бошқа шахсий маълумотлар.

"Электрон таълим" Сайт таркиби орқали етказилган ҳар қандай таййёрлов, ўргатиш, ёки таълим фаолиятини билдиради.

2. Офертанинг предмети

2.1. Компания Сайт орқали Электрон таълим манбаларини ишлаб чиқади, яратади ва етказиб беради ва Фойдаланувчи, ўз ўрнида, эвазига ҳақ тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

3. Кафолат ва баёнотлар

3.1. Тарафларнинг ҳар бири Оферта тузиш ваколатига эгалигини ва ҳар қандай керакли рухсатномаларга эгалигини кафолатлайди.
3.2. Фойдаланувчи қуйидагиларни кафолатлайди ва баён этади:
3.2.1. Сайтдан олинган маълумотдан фақат шахсий мақсадда ва ўз хавфи остида фойдаланади;

3.2.2. Оферта шартларини ўрганиб чиққан ва уларни қабул қилади;

3.2.3. Сайтдаги маълумотларни кўриб чиқиш ва кўчиришдан келиб чиққан маъсулиятни ўз зиммасига олади;

3.2.4. Сайтда реклама ва боғланиш учун маълумотларни, шу жумладан, бошқа интернет манбаларига ссылкаларни жойлаштирмайди;
3.2.5. Ҳақорат, туҳмат, порнографик ки ахлоқсиз материаллар, шафқатсизлик, террор ёки зўравонликни намойиш этувчи материаллар ёки инсон қадр-қимматларига зиён етказувчи материаллар ва ЎзР қонунчилигига қарши бошқа материалларни жойлаштирмайди;


3.2.6. Муаллифлик ҳуқуқи, савдо белгилари, махфийлик, бошқа шахсий ва мулк ҳуқуқлари ёки учинчи шахслар ҳуқуқларига зиён етказмайди;

3.2.7. Сайт таркибидан нусха олмайди, тарқатмайди ва Сайтни тижорий мақсадларда ишлатмайди;

3.2.8. Сайтдан ЎзР қонунчилигига мувофиқ фойдаланади.

3.3. Компания қуйидагиларни кафолатлайди ва баён этади:
3.3.1. Хизматларни амалга ошириш учун керакли рухсатнома ва/ёки лицензияларга эга;
3.3.2. Хизматлар эътиборли ва профессионал даражада кўрсатилади;

3.3.3. Хизматлар ЎзР қонунчилиги ва профессионал стандартларга мувофиқ амалга оширилади;

3.3.4. Нархлар, хизматлар ва бошқа маълумотлар ҳақиқий, аниқ ва долзарб.

3.4. Компания электрон таълим материаллари хатосиз, шу жумладан, техник носозликлар, вируслар ёки бошқа зиён етказувчи маълумотларга эга эмаслиги ҳақида кафолат ва баёнотлар бермайди ва келиб чиққан хизмат, тамирлаш ёки тузатиш нархига масъулиятни ўз зиммасига олмайди.
4. Тарафлар ҳуқуқлари

4.1. Компания қуйидаги ҳуқуқларга эга:
4.1.1. Сайт ва дастурга ўзгартириш киритиш.
4.1.2. Ушбу Оферта бир томонлама ўзгартириш. Компания Фойдаланувчиларга ўзгартириш ҳақида янги Офертани жойлаштириш йўли билан хабар беради. Янги Оферта жойлаштирилиши билан ишга тушади.
4.1.3. Олдиндан хабарнома ва келиб чтқувчи масъулиятсиз, хизматлар нархини ва турини белгилаш, юритиш шартларини белгилаш, ҳар қандай вақтда Хизматларни тўхтатиш, Сайтдан ёки унинг ҳар қандай қисмидан фойдаланишни чеклаш.

4.1.4. Кўрсатилаётган Хизматларнинг сифатини таъминлаш учун Фойдаланувчиларнинг мулоқотини ёзиб олиш.
4.1.5. Фойдаланувчи Сайтда жойлаштирган материалларни ўзгартириш ёки ўчириш, агар улар ушбу Оферта шартларига тўғри келмаса, Сайт ёки учинчи шахсларнинг обрўсига зиён етказса, ёки Компания қоидаларига тўғри келмаса.
4.1.6. Ушбу Офертанинг шартлари бузилганда Хизмат курсатишни тўхтатиш.Ушбу холатда тўланган миқдордаги маблағ қайтариб берилмайди.


4.1.7. Фойдаланувчининг маълумотларини, шу жумладан Фойдаланувчи томонидан Сайтга жойлаштирилган маълумотларни реклама материалларини яратиш, Сайт хамкорларининг вебсайтида материалларни жойлаштириш ва бошқа мақсадларда ишлатиш.
4.1.8. Фойдаланувчининг қўшимча рухсатисиз ушбу Офертадан келиб чиққан Фойдаланувчининг ҳуқуқларини ушбу Офертани амалга ошириш мақсадида ўтказиш.
4.1.9. Ҳар қандай вақтда олдиндан хабарномасиз, хечқандай келгуси масъулиятсиз Сайт хизматларини чеклаш ёки тугатиш.

5. Тўлов ва тўловни қайтариш

5.1. Тўловлар олдиндан 100% тўлов сифатида маблағларни Компания хисоб рақамига ўтказиш йўли билан ёки Компания таклиф қилган бошқа ҳар қандай тарзда амалга оширилиши мумкин.

5.2. Электрон таълим тугатилмаган ҳолда ёки бахолаш мезонларини ўз вақтида топшириш муваффақиятсизлиги натижасида тўланган маблағлар қайтариб берилмайди.

5.3. Мавжуд электрон таълим материалларнинг хаммасидан фойдаланилмаган холда тўланган маблағлар қайтариб берилмайди.
6. Масъулиятни чеклаш

6.1. Сайтда бошқа манбаларга ссқлкалар мавжуд бўлиши мукин. Компания ушбу ссқлкаларнинг таркибига масъулиятни ўз зиммасига олмайди.
6.2. Хечқандай холда Сайтда жойлаштирилган маълумот ноаниқ ёки нотўғрилиги натижасида Фойдаланувчида келиб чиққан зиён учун Сайт масъулиятни ўз зиммасига олмайди.
6.3. Сайтдаги маълумотга ишониш, Сайтни ишлатиш ёки ишлата олмаслик ёки Сайтдаги ссқлкалар натижасида келиб чиққан бавосита махсус, тасодифий зарар, шу жумладан, чекловсиз, йўқотилган фойда, товарларни алмаштириш қиймати, маълумотларни ёки йўқотиш ёки уларга зарар етказилиши учун Сайт масъулиятни ўз зиммасига олмайди.

7. Низоларни хал қилиш

7.1. Ушбу Офертага тегишли ёки ундан келиб чиққан хамма низо ёки тортишувларни музокаралар орқали хал қилишга харакат қилишади.
7.2. Ушбу Офертадан келиб чиққан ёки унга тегишли, ёки уни бузиш, тугатиш ёки ҳақиқий эмаслигидан келиб чиққан ва музокаралар орқали хал қилинмаган ҳар қандай низо, тортишув ёки даъволар ЎзР қонунчилигига мувофиқ суд жараёни орқали хал қилинади.

7.3. Ушбу Оферта ЎзР қонунчилигига мувофиқ бошқарилади ва изоҳланади.

8. Интеллектуал мулк

8.1. Сайт лицензия ёки бошқа интеллектуал мулк ҳуқуқларига эгалик қилади. Ушбу ҳуқуқлар муаллифлик ҳуқуқи, дизайн ҳуқуқлари (рўйхатдан ўтказилган ёки ўтказилмаган), патентлар, савдо белгилари (рўйхатдан ўтказилган ёки ўтказилмаган) ва бошқа ўхшаш ҳуқуқларни ўзига киритади.
9. Форс-мажор холатлари

9.1. Офертада кўзда тутилган ҳар қандай мажбуриятлар (тўлов мажбуриятларидан ташқари) енгиб бўлмайдиган кучлар, томонларга боғлиқ хукумат фаолияти ёки хатолиги, уруш, қуролли кучлар фаолияти, қароқчилик, тарафларнинг худудида ёки бошқа жойда саноат низоси (шу жумладан иш жараени секинлашиши ёки қоидага кўра ишлаш), ёнғин, портлаш ёки тарафлар назорат қилаолмайдиган ҳар қандай бошқа сабабга кўра бажариш имкони бўлмаган холларда томонлар бўлган ҳолда жавобгарликдан озод этилади ва бажармаслик учун масъулиятдан озод қилинади, огоҳлантириш, тўсиқ, чеклаш ёки кечикиш амалда бўлган ушбу мажбуриятларни бажармаслик учун (тўлов мажбуриятларидан ташқари) жавобгар бўлмайди.

10. Томонларнинг юридик манзиллари ва тўлов реквизитлари

“ROZIQOVA BARNO LAZIZ QIZI” YaTT

Toshkent shahar, Mirzo Ulug’bek t-ni, Qorasu-6

H/r: 20218000405512579001

ATB “Kapitalbank” Mirzo Ulug’bek filiali

Bank kodi: 01018

JSHSHIR: 60311008660052

+998711130841
info@linguabarno.com




Made on
Tilda